Буларни ҳозироқ меҳр ва ҳиссиёт билан бажаринг!

    Табассум қилинг, қувноқ нарсаларни ўйлаб кайфиятингизни кўтаринг!

    Кўзларингизни юмган холда 3 та энг бахтли онларингизни эсланг ва уларнинг ҳар бирини яна бир марта ҳиссиёт билан бошдан кечиринг!  Расмларингизга қарасангиз ҳам бўлади.

    Кўзларингизни юмиб 3 та  энг катта орзунгиз ёки мақсадингизни ўйлаб, уларга эришиб бўлганингизни хаёл қилиб тасаввур қилинг.

    Уларнинг ичида яшаб кўринг.

    Энди сал бўлсаям кайфиятингиз кўтарилди тўғрими?Азизим!

    Кунингиз хайрли, мазмунли ўтсин!

    Ўйлаган тасаввурларингиз тезроқ амалга ошсин!!!

Мухтасам Сулаймонов

Самарқанд давлат университети

психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси