Самарқанд давлат университети ходимлари учун “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди
Бугунги "Сиёсий-маърифат соати" юртимизда бўлаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, хусусан, Ўзбекистон-Корея: мустаҳкам дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик, Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш мавзуларида ўтказилди.
Унда Самарқанд давлат университети бўлим бошлиқлари, докторантлар ва ходимлар иштирок этди.
Кадрлар бўлими бошлиғи Ситора Абдуллаеванинг таъкидлашича, ушбу соат ходимларда бугунги шиддат билан ўзгараётган замонда ҳуқуқий саводхонликни ошириши билан муҳим ва аҳамиятли.






Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

