Самарқанд давлат университети жамоаси академик Мўминов Толиб Мусаевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради
Толиб Мўминов 1943 йил 10 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат университетининг физика факультетида таҳсил олган.
1992-1995 йиллари Самарқанд давлат университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган.
200 дан ортиқ илмий ишлари чоп қилинган. 22 номзодлик ва 3 докторлик диссертацияларига раҳбарлик қилган.
Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофоти, “Шухрат” ордени билан тақдирланган.
Самарқанд давлат университети жамоаси

