Талаба ва ўқувчилар жорий йил 28-декабрдан қишки таътилга чиқади
Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаби, коллеж ҳамда техникумлар) ўқувчилари учун 2021-йил 28-декабрдан 2022-йил 10-январгача қишки таътил этиб белгиланди.
Дарс жараёнлари 2022-йилнинг 11-январидан бошланади.

