Тонгги руҳият
- Билим билан саодат йўли очилади, шунга кўра, Илмли бўл, бахт йўлини изла.
- Олим одам - қимматбаҳо динордир, Нодон, жоҳил одам - қимматсиз сохта пулдир.
- Сўзни билиб сўзла, шошиб сўзлама, Бўлмағур сўз айтиб,кейин бўзлама, Дўстинг мингта бўлса,кўп кўрма сира, Душман битта бўлса,уни оз дема.
- Эй дўст, улуғларни иззат қил, фойдасиз ҳар нарсага аралашиш ва тортишувдан сақлан.
- Гуноҳкор кишини гуноҳини кечир, адоват илдизини кес ва қўпориб ташла.
- Илмсиз иликсиз сўнгак каби бўшдир, иликсиз сўнгакка қўл урилмайди. Билим билан кишининг мартабаси ошди, илмсизлик эса кишини тубанлаштирди. Билимли киши керакли сўзни сўзлайди, кераксиз сўзни кўмиб ташлайди.
Аҳмад Югнакий

