Самарқанд давлат университети талабалари учун стол тенниси мусобақалари бўлиб ўтди
74-талабалар спартакиадаси доирасида университетимизда стол тенниси мусобақалари ўтказилди.
Турнир қизғин, кўтаринки руҳда бўлди.
Натижаларга кўра, жамоавий ҳисобда
1-ўринни рақамли технологиялар факультети,
2-ўринни физика факультети жамоаси,
3-ўринни филология факультети жамоаси эгаллади.
Йигитлар ўртасида 1-ўринни агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети талабаси Шоҳруҳ Исомов, 2-ўринни рақамли технологиялар факультети талабаси Мансур Амиров, 3-ўринни физика факультети талабаси Жаҳонгир Нормаматов забт этди.
Қизлар ўртасида ўтказилган баҳсларда филология факультети талабаси Нурхон Алламуродова, 2-ўринни Сожида Ўролова, 3-ўринни физика факультети талабаси Дилбар Шавқиевалар ғолиб бўлди.





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

