Бугунги кунда тезкор ва глобаллашув даврда юқори малакали дастурчи ва мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришни тақозо қилмоқда. Ҳозирги кун ва келажагимизни ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда соҳанинг етук кадрларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

    Дастурлаш бўйича дунёнинг энг нуфузли мусобақаси ICPC турнирининг илк саралаш Ўзбекистон ва Тожикистон босқичи старт олди. Унда Самарқанд давлат университети Start-UP лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи инкубация маркази резидентларидан иборат 9 жамоа кейинги босқич йўлланмаси учун курашишди. Қувонарли жиҳати университетдаги барча жамоалар илк мартотаба халқаро олимпиаданинг 2 босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Кейинги босқич 19 декабр санасида Тошкентдаги Astrum Academyдa бўлиб ўтади.

    Бу ерда жамоалар халқаро ICPC дастурлаш бўйича олимпиада билан бир қаторда IT CUP мусобақаси финалида ҳам иштирок этишади.

    Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими