Самарқанд давлат университетида “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси давом этмоқда
Самарқанд давлат университетида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 10 декабр санасига кўра жами 1 200 га яқин кўчатлар экилди.
Каштан, липа, япон сафораси, Қрим қарағайи, қайрағоч каби турли манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари шулар жумласидандир.
Шунингдек, Ургут туманида жойлашган Самарқанд давлат университети қошидаги спорт-соғломлаштириш оромгоҳида ҳам лойиҳа доирасида дарахт кўчатлари ўтқазилди.







Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

