Самарқанд давлат университети талабалари ўртасида стол теннис спорт туридан мусобақа бўлиб ўтади
Самарқанд давлат университети 74-талабалар спартакиадаси дастурига киритилган стол теннисидан 13-декабр куни турнир ўтказилади.
Университетимизнинг барча спортчи талабаларини ушбу спорт мусобақасида иштирок этишга таклиф қиламиз.
Иштирок этиш ниятида бўлган талабалар факултетнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарларига мурожаат этишлари сўралади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

