Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари танловига ҳужжатлар 2021 йил 6-12 декабр кунлари https://doktorantura.edu.uz/  электрон платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

    Талабгорларнинг ҳужжатлари платформага тегишли олий таълим муассасаси (филиал), илмий ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан киритилади.

    Танлов йўналишлари:

    - Табиий ва аниқ фанлар (3 та квота)

    - Ижтимоий-гуманитар фанлар (3 та квота)

    - Техника ва технология (2 та квота)

    - Соғлиқни сақлаш (1 та квота)

    - Қишлоқ хўжалиги (1 та квота)

    - Таянч докторантларга Президент давлат стипендияларини тайинлаш учун белгиланган мезонлар ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин:  https://lex.uz/acts/-1399382