- Фикр агар яхши тарбият топса, ханжар, олмосдай бўлур ўткир.
- Энг ёмон кишилар илмга амал қилмайдиган кишилар-дир. Агар тарбия қилувчи муаллим олим бўлиб амалсиз бўлса, бу шогирдлар ахлоқига ёмон таъсир кўрсатади.
- Дангасалик ҳар вақт инсонни хор қилур.
- Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир қилинуб келган, муаллимларнинг диққатларига суялган муқаддас бир вазифадур.
- Агар бир киши ёшлигида нафси бузулуб тарбиясиз, ахлоқсиз бўлиб ўсдими, бундай кишилардан яхшилик кутмак ердан туруб юлдузларга қўл узатмак кабидур.
- Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир
Абдулла Авлоний