Психолог маслаҳати

Савол:
Менинг хаёлимда доим бир хил фикрлар айланаверади. Ҳар доим бир хил нарсани орзу қилавераман. Бундан қандай қилиб воз кечиш мумкин?
аноним
Жавоб:
Хаёл суриш, орзу қилиш бу албатта ҳар бир инсонга хос бўлган хусусият хисобланади. Лекин ҳаддан ташқари кўп хаёл суриш ҳам сизни реал ҳаётдан чалғитиши мумкин. Яна шуни ҳам айтиш керакки, энг машҳур ихтирочилар ҳам аслида хаёлпараст бўлишган. Агар сизнинг мийянгизда айланаётган ўша бир хил хаёлни аниқласак эди, сизга яқиндан ёрдам бера олар эдик. Сизга психолог қабулига ёзилишингизни маслаҳат берар эдим. Биз эса бунга таёрмиз, сизни кутиб қоламан.
Сулаймонова Дилдора
Самарқанд давлат университети
Психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси