Самарқанд давлат университети талабаси беш карра Жаҳон чемпиони...
Самарқанд давлат университети математика факультети талабаси Файзулло Мардиев. 2017-йилдан бошлаб, шашка спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Беш карра Жаҳон, икки марта Осиё ҳамда ўн маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлган.
Шу кунгача бир қатор нуфузли ютуқларга эришганман. Буларнинг барчаси учун мени қўллаб турган ота-онам, устозим Амирулло Абдуллаевга ва мен учун қадрли бўлган Самарқанд давлат университетига миннатдорлик билдираман, - дейди Файзулло Мардиев. – Туркияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати менда жуда катта таассурот қолдирди. Чемпионатда 12 нафар юртдошларимиз билан Ватанимиз шарафини ҳимоя қилдик. Шашканинг рапид йўналиши бўйича етти турда ҳам ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритдим. Бу албатта осон бўлмади. Айниқса, Қозоқистонлик рақибим билан беллашувда бироз қийналдим. Тоғриси жуда ҳам қизиқарли мусобоқа бўлди. Классика йўналишидаги жамоавий беллашувда эса иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медал соҳибига айландим. Унда 3 кишидан иборат бўлган 12 гуруҳ ўзаро беллашди. Украиналик жамоага финалда ютқазиб қўйдик. Бу ўйинда мен ўзим учун бир оламни кашф этдим. Кейинги мусобоқагача албатта ўз устимизда кўпроқ ишлаб, ғалаба қозонишимизга ишонаман…
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар.

