- Давлат учун кўнгулни зор этма, иззат учун ўзунгни хор этма.
- Яхши кишиларни Яратган яхши дўстлар билан сийлайди.
- Давлатқа етиб меҳнат элини унутма, Бу беш кун учун узунгни асру унутма.
- Кўпчилик баҳодирлар қанчалар кучли бўлмасинлар, улар ҳаргиз ўз жаҳллари ва қўрқувларидан устун кела олмайдилар.
- Кўнглингни динларнинг муҳокама майдонига айлантирма. Адолат ўрнатишда инсонларнинг эътиқодига чуқур ҳурматда бўл.
- Шафқатсиз киши азобга лойиқдир.
- Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур,
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур.
Яхши киши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз,
Ҳар кимки ямон бўлса, жазо топқусидур.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур