- Яхши ва ёмон хулқнинг ҳаммаси шароит, тарбия, одатланиш натижасида вужудга келади. Яхши хулққа ҳам одат туфайли эришилади.

      - Инсондаги сир сақлай билиш хислати ошкор қилиш хавфи туғилганда уни ушлаб тура билувчи кучдир.

      - Ваҳима қилиш ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир.

      - Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳу воҳлардан озод қилолмас экан, у ифлос ва пластик табиатидан халос бўлолмайди.

      - Яхшиликларнинг энг фойдалиси садақадир.

      - Сабр деб, инсон бошига тушган алам ва чидаб бўлмайдиган оғриқни то енгунга қадар ушлаб туришга айтилади.

      - Бир киши сен билан муносабатида хато қилсаю, сенга узр баён этса, узрини қабул қилишни кечиктирма!

      - Кундалик ризқ кўп, қайғураверма. Шу билан бирга мол орттираман, деб ўзингни кўп қийнайверма. Чунки ҳар ким ўз насибасидан ортиқ битта дон ҳам ея олмайди.

 

Абу Али ибн Сино