Факультетда бугунги кунда тарих, археология, тарих ўқитиш методикаси йўналишлари бўйича бакалавр, тарих, археология, этногенез мутахассисликлари бўйича магистратура, Ўзбекистон тарихи, Археология, Жаҳон тарихи, Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари таянч докторантура (PhD) ихтисосликлари бўйича олий малакали кадрлар тайёрланмоқда.

      Факультетда жами 57 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.

      Тарих факультетида Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12. 2019. Tar.02.10 рақамли Илмий Кенгаш фаолият кўрсатади. Факультетнинг 9 нафар олими ушбу Кенгаш аъзосидир.

Самарқанд давлат университети 
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.