МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЛК ЛАЗЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АНЖУМАНИ
Самарқанд давлат университетида Марказий Осиёда биринчи маротаба ташкил этилган "Илғор лазер технологиялар" мавзусидаги халқаро конференция иш бошлади. Анжуманда иштирок этиш учун ўнлаб хорижий мамлакатлардан 300 дан ортиқ таниқли олимлар ташриф буюрган.
Конференцияни Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳусан Тўхтаев очди ва вилоят ҳокимининг анжуман қатнашчиларига табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг
Самарқанд давлат университет ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенъати аъзоси Рустам Холмуродов маъруза қилди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Муҳсин Ашуров анжуманга йиғилганларга Ўзбекистон фанлар академияси президенти Шавкат Аюповнинг табригини етказди. Россия Фанлар академиясининг вице-президенти Юрий Кулчин, Россия Фанлар академиясининг академиги Виталий Конов сўзга чиқиб, анжуман қатнашчиларини қутладилар.
Россия Фанлар академиясининг академиги Иван Шчербаков онлайн тарзда маъруза қилди. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, АҚШнинг Техас университети профессори, Самарқанд давлат университетининг фахрий профессори, Квант маркази илмий раҳбари Анвар Зоҳидов, Халқаро "ХПАНCЕО" корпорациянинг асосчиси ва бош техник директори Валентин Волков, Хитой Нанкай университетининг замонавий оптика институти профессори Wеиwеи Лиу анжуман дастурида белгиланган мавзулар бўйича маъруза қилдилар.
Шунинг билан анжуман биринчи иш кунидаги ялпи мажлиси ниҳоясига етди. Мавзулар муҳокамаси шўъбаларга кўчди.
Эртага анжуман ўз ишини давом эттиради.




























