Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Самарқанд давлат университетида бўлди
Самарқанд давлат университетига Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов ташриф буюрди.
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов мартабали меҳмон билан учрашди. Университетда амалга оширилаётган таълим, илм-фан ва маънавий-маърифий йўналишдаги ишлар билан яқиндан таништирди.
Дастлаб республикада биринчилардан бўлиб ташкил этилган сунъий интеллект ва рақамли технологиялар факультетида бўлиб, талабаларга яратилган замонавий шарт-шароитлар, ўқув ва илмий лабораториялар фаолиятини кўздан кечирди.
Шундан сўнг Биокимё институти кампусида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида ёшларнинг билим олиши, маънавий камолоти, замонавий касб ва кўникмаларни эгаллаши ҳақида фикр алмашилди.
Учрашувда Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳусан Тўхтаев қатнашди.















Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

