Самарқанд давлат университетига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ташриф буюрди.

    Ташриф давомида юқори мартабали меҳмон университетнинг Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар факултетининг янги биносида бўлди. У ўқув лабораториялари ҳамда аудиторияларни кўздан кечириб, дарс жараёнларини кузатди. Шунингдек, талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан самимий суҳбатлашди.

    Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамовага Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ва бошқа масъуллар ҳамроҳлик қилди.