Бугун Самарқанд давлат университети ўқув услубий бошқармаси бош мутахассиси, доцент Холиқул Жўлибековнинг туғилган куни.
    Физика-математика фанлари номзоди, доцент Холиқул Жўлибеков 1959-йил Самарқанд вилоятида туғилган. 65 ёшни қарши олган олим 40 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати