Самарқанд давлат университети биология факультети магистрантларига испаниялик профессор маъруза қилмоқда…

Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси магистрантларига Испаниянинг Барселона университети профессори Araus Ortega Jose Luis “Стресс омиллар таъсирига ўсимликларнинг чидамлилиги” фанидан маъруза дарсларини олиб бормоқда.
Хорижлик профессор ўсимликлар танасида содир бўладиган физиологик жараёнларга қурғоқчилик, паст ва юқори ҳарорат, тупроқ шўрланиши, ксенобиот инлар, зарарли газлар каби стресс омилларнинг таъсири ва бу омиллар натижасида ўсимликларда ҳосил бўладиган чидамлилик хусусиятлари ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, Барселона университетининг олимлари томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Маъруза давомида фотосинтез маҳсулдорлигини, нафас олиш жадаллигини ва ўсимликлар биомассасини аниқлашнинг замонавий усуллари ҳақида алоҳида тўхталди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.