Бугун, 23 март куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.