Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, баъзи жойларда 15-17 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

    Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.