Бугун, 16 январь куни Самарқандда совуқ об-ҳаво давом этади

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.