Бугун, 8 декабрь куни Самарқандда совуқ об-ҳаво давом этади

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади, туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.