Самарқанд давлат университети биринчи проректори талабаларнинг муаммоларини ўрганмоқда…

Самарқанд давлат университети биринчи проректори, профессор Шаҳзода Негматова ва “Алишер Навоий” маҳалла ёшлар етакчиси Фарангиз Худоёровалар кеч тушишига қарамай 2-сон ТТЖ га ташриф буюрди. Талабаларнинг яшаш шароити билан танишди, муаоммларини ўрганди, уларнинг фикрларини эшитди. Ёшларни яшаш шароитини янада яхшилаш мақсадида масъулларга керакли топшириқлар берди.
- Ҳеч кимга сир эмаски, ўгил-қизларни талабалар турар жойи билан таъминлаш масаласида имкониятимиз чекланган. Шундай бўлишига қарамай, ижара хонадонлари билан шартномалар қилиб, талабаларни турар жойи билан таъминлашга ҳаракат қиляпмиз, - дейди проректор Шаҳзода Негматова. – Ҳар бир талабанинг муаммосини ўрганишга ва унга имконият борича ечим топишга тайёрман. Бугун сизларни тинглаш учун келдим. Кимда ўқишида, яшашида ёки шу билан боғлиқ муаммолар бўлса биргаликда ҳал қиламиз…
Шунингдек, мулоқот давомида проректор камчилик ва муаммолар бўладиган бўлса телеграм орқали мурожаат қилиши мумкинлигини таъкидлаб, барчага шахсий телефон рақамини эълон қилди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.