Ўқув қўлланма: “Махсус фанларни ўқитиш методикаси”

Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти Барно Қодированинг “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси нашр этилди.
Мазкур ўқув қўлланма “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фанининг мақсад ҳамда вазифалари, мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадида тузилган бўлиб, таълимнинг турли босқичларида она тили ва адабиёти туркумидаги фанлар моҳиятини ҳамда уларни ўқитишдаги ўзига хосликни ўрганишдан иборат.
Ўқув қўлланма филология йўналишидаги магистрант ва тадқиқотчилар учун мўлжалланган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.