Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Феруз Нармановнинг “Шарқ алломалари илмий мероси” номли ўқув қўлланмаси нашр этилди.

    Мазкур ўқув қўлланма “Шарқ алломалари илмий мероси” фанининг мақсад ҳамда вазифалари, мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадида тузилган бўлиб, жаҳон илм-фани ва маданияти тарихида ўз номи ва ўрнига эга бўлган буюк қомусий алломалар илмий мероси ва унинг ўрганилиши масалаларини талабаларга етказиб беришдан иборат.

    Муаллиф ҳар бир мавзуга оид илова этилган илмий адабиётлар мажмуини таҳлил этган ҳолда, тарихимизда муҳим ўрин тутган қомусий алломаларнинг илмий фаолиятини тарихий таҳлил қилишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга талабаларни мутахассисликнинг ўқув режасидан жой олган ушбу фаннинг бош мақсади – Шарқ алломаларининг ўтмиш ибратларини янада чуқурроқ ўрганишга йўналтиради.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.