Семинарда халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров хорижда магистратурада ўқиш, давлат грантлари ва стипендиялар; математик моделлаштириш кафедраси доценти Бекзод Файзиев халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидан фойдаланиш; СамДУ Инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Хайрулло Хайдаров  талабаларни илмий тадқиқот фаолиятини олиб боришлари учун университетда мавжуд лабораториялар фаолияти бўйича батафсил маълумотлар берди…

    - Юртимизда энг катта ислоҳот таълим тизимига қаратилмоқда. Самарқанд давлат университетида талабаларнинг билим олишлари учун барча имкониятлар яратилган, - дейди СамДУ халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров. – Кун сайин хорижий университетлар билан ҳамкорлик алоқаларимиз кучаймоқда. Бир қатор, танлов ва грантлар доирасида чет элда ўқиш имкониятлари бор. Чет тилини ўрганиш, тафаккур қилиш бугунги давр талаби бўлиб қолмоқда. Сиз тил билсангиз дунёни кўра оласиз, ўзингиз учун келажагингизни яратасиз. Марҳамат хорижга ўқишимни давом эттираман, деб мурожаат қилсангиз, барча имкониятларни ишга соламиз. Сизнинг яхши кадр бўлиб етишишингиз учун биз ҳам хайрихоҳмиз…

    Шунингдек, маърузачилар талабаларга Италиянинг Болонья, Падово, Сапиенза ҳамда Франциянинг Гавр университетлари тажрибалари ҳақида маълумот беришди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.