Самарқанд давлат университетига ЎзР ФА Ботаника институти профессори Ташханим Рахимова ташриф буюрди…

Бундан асосий мақсад Самарқанд давлат университетида 15-17 ноябрь санасида ўтказиладиган “Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда маърузаси билан иштирок этишдир.
Шунингдек, СамДУ биология факультети магистрантларига Орол денгизида ўсадиган 50 га яқин ўсимликлар, уларнинг хусусиятлари, тавсифи ҳақида батафсил маълумот берди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.