Туркий дунёнинг интеграциялашувини тезлаштиради

Бугунги глобаллашув даврида Туркий давлатлар ташкилотининг фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, бу ташкилотнинг ташкил топиши Туркий дунёнинг интеграциялашувини тезлаштирди. Ташкилотга аъзо давлатларнинг аҳолиси тахминан 150 миллион кишини ташкил этади, улар 4 миллион 200 минг квадрат километрлик катта ва ўта муҳим геосиёсий ҳудудда жойлашган.
Шунингдек, Ўзбекистон 34 миллиондан ортиқ аҳолиси билан Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган мамлакатлар орасида Туркиядан кейин иккинчи ўринда туради. Умид қиламизки, бу ташкилот келгуси йилларда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда муҳим лойиҳаларни амалга оширади.
Юсуф Долунай Балтурк (Туркия)
Самарқанд давлат университети мустақил тадқиқотчиси