Самарқанд давлат университетида “11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни” муносабати билан профессор-ўқитувчилар ўртасида шахмат-шашка спорт мусобақалари ўтказилди...

Ушбу мусобақада 100 дан зиёд профессор-ўқитувчилар иштирок этди…
Шахмат спорт тури ўйин натижаларига кўра:
1-ўрин СамДУ профессори Ҳамза Туробов – кимё факультети;
2-ўрин СамДУ Муҳандислик физикаси институти доценти Баҳрон Шерматов;
3-ўрин СамДУ докторанти Фирдавс Турсунов – кимё факультети.
Шашка спорт тури ўйин натижаларига кўра:
1-ўрин Актам Ҳимматов – СамДУ таълим сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси;
2-ўрин Иброҳим Шералиев - интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети тютори;
3-ўрин СамДУ доценти Алишер Хуррамов - математика факультети.
Мусобоқа ғолиблари СамДУ бошланғич Касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совға ва дипломлари билан тақдирланади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.