Халқаро конференция: “Марказий Осиё яйловлари:глобал муаммолар ва глобал имкониятлар”

Самарқанд давлат университетида 2022 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари “Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар” номли халқаро конференцияси ўтказилади.
Нуфузли анжумандан Марказий Осиё мамлакатларида яйловларни бошқаришни халқаро тажрибалар асосида такомиллаштириш, ушбу соҳадаги хорижий ва маҳаллий олимлар ҳамда профессионал мутахассислар ўртасида билим ва тажрибаларни алмашиш ҳамда ғояларни бирлаштиришни мақсад қилинган.
Конференция қуйидаги шўбаларга бўлинади:
яйловшунослик илм-фанининг ҳозирги ҳолати ва унинг янги йўналишлари;
яйловларни бошқаришдаги ижтимоий ва иқтисодий муаммолар;
яйловга асосланган чорвачилик ва уни ривожлантириш истиқболлари;
яйлов экологияси: ўсимлик, тупроқ ва ҳайвонот олами муҳофазаси;
яйловлардан фойдаланишда таълим ва амалиёт.
Тезисларни қабул қилиш муддати 2022 йил 5 ноябргача.
Илмий материалларни rangeconfsamarkand@samdu.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.
Тезис қуйидаги талабларга асосан қабул қилинади:
Тезисда тадқиқот мавзуси, муаллиф(лар)нинг тўлиқ исми шарифи ҳамда иш жойи киритилади.
Тезис кириш, материал ва методлар, олинган натижалар ва муҳокама (график ва жадвалларни киритиш мумкин) каби таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим.
Тезис 500 та сўзгача ва калит сўзлар 7 тагача бўлиши мумкин.
Материаллар ўзбек, инглиз ва рус тилларида қабул қилинади.
Танланган тезислар Самарқанд давлат университети Илмий журналининг махсус сонида мақола сифатида чоп этилади.
Конференция АҚШ нинг Юта ҳамда Невада, Рено университетлари, Исландиянинг инқирозга учраган ҳудудларни қайта тиклаш дастури, Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази - ИКАРДА билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Конференцияда Австралия, АҚШ, Германия, Исландия, Венгрия, Япония, Хитой, Туркия, Монголия, Россия ва бошқа хорижий мамлакатлар олимларининг маърузалар билан иштирок этиши кутилмоқда.
Яйловларни баҳолаш ва бошқариш бўйича амалий семинар АҚШ нинг Невада (Рено) университети ва Юта давлат университетлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти ҳудудидаги Қарнобчўл яйловларида (Самарқанд шаҳридан 130 км ғарбда) ташкил этилади.
Мурожат учун:
Мухтор Насиров - muhtorgn@gmail.com
Тошпўлот Ражабов – rtoshpulat@yahoo.com
Телефон: +998 97 611 34 77