Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров ва СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлат Ражабовлар аграр соҳага оид хориж тажрибасини ўрганиш ва келишувларга эришиш  мақсадида Италияда бўлиб турибди.
    Олимлар Италиянинг Болония университети ва Самарқанд давлат университети ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш мақсадида бир қатор музокаралар қилмоқда…
    Жумладан, Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти талабалари Болонья университетининг  Аниқ координатали ва барқарор қишлоқ хўжалиги (Precise and Sustainable Agriculture) ҳамда Боғдорчилик илмлари (Horticulture Sciences) магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олиш имкониятига эга бўлдилар.

    Бу борада  олимлар Болонья университетининг Халқаро алоқалар бўлими билан музокаралар олиб бориб, дастурни йўлга қўйишнинг талаблари ва шарт-шароитлари билан яқиндан танишдилар.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.