19-21 октябрь кунлари Бухоро, Навоий ва Самарқанд шаҳарларида Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари ўтказилди. Шу муносабат билан Самарқанд давлат университетига Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси депутати Ганира Пашаева ва Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази директори Самир Аббосов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди...

    - Ўзбекистон ва Озарбайжон маданият вазирликлари ҳамкорлигида Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари ўтказилмоқда, - дейди Самир Аббосов. – Самарқанд биз учун азиз ва мукаррам, жуда қадрли шаҳар. Бу ерда бир қатор халқаро конфернциялар, концерт дастурлари, муҳим тадбирларни ўтказиб келмоқдамиз. Айниқса, Озарбайжон миллий маданият марказининг Самарқанд шаҳрида жойлашганлиги бизни жуда қувонтиради. Самарқанд давлат университети эса бизнинг доимий ҳамкоримиз. Бунинг исботи сифатида СамДУ да Озарбайжон маданият маркази фаолият юритилаётганлигини кўришимиз мумкин… Бугун ўзбек халқи учун катта байрам. Шу муносабат билан  ўзбек  халқини табриклайман…

    - Тили, маданияти, дини, тарихи бир бўлган кучли халқмиз, - дейди Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси депутати Ганира Пашаева. – Икки халқнинг дўстлик ришталарини буюк шоирлар Низомий Ганжавий, Алишер Навоий, Муҳаммад Фузулий сифатида билишимиз мумкин. Бу туркий халқлар орасида устоз-шогирдлик анъанаси ҳозирга қадар сақланиб қолинган… Самарқанд шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммитида Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевлар ҳам таржимонсиз эркин мулоқот қилди… Давлатларимиз ва халқимиз тинчлигига кўз тегмасин…

    Шунингдек, ёзувчи Ганира Пашаеванинг “Аддим-аддим Öзбǝкистан” (Ўзбекистон босқичма-босқич) китоб тақдимоти ўтказилди…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат Акрамов олган суратлар.