Байрамга муносиб совға: “Ўзбек тилим – ўз тилим” номли рисола нашр этилди…

Самарқанд давлат университети филология факультети ўзбек тилшунослиги кафедраси доцентлари Орзибони Юсупова, Светлана Умирова, PhD Динара Исломовалар томонидан Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз уч йиллигига бағишлаб “Ўзбек тилим – ўз тилим” номли рисола нашр этилди. Ушбу китоб Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи асосида шакллантирилган. Тўпламдан халқимиз ифтихори бўлган она тилимиз хусусидаги миллатимиз раҳнамоларининг фикрлари, алломаларимиз ижод намуналари, шоирларимиз ва ёш қаламкашларнинг она тилимиз улуғланган шеърлари ўрин олган…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.