Бугун, 17 октябрь куни Самарқандда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 13-18 даража иссиқ бўлади.