Самарқанд давлат университетида “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносиб нишонланди

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов ташаббуси билан эрта тонгдан байрам дастурхони ёзилди.
Рустам Холмуродов университет профессор-ўқитувчиларининг меҳнатларини эътироф этиб, уларнинг келгусидаги илмий-ижодий фаолиятларига муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, байрам муносабати билан 400 га яқин профессор-ўқитувчиларга пул мукофотлари топширилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.