Самарқанд давлат университети истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси доценти Дилшод Хурсановнинг “Ҳозирги шеъриятда хронотоп: таҳлил ва талқин” номли монографияси нашр этилди.
    Ушбу монография жаҳон адабиётшунослигида бадиий хронотоп масаласи адабий тур ва жанрлар табиатидан келиб чиққан ҳолда атрофлича тадқиқ этилган. Макон координатлари, замоннинг уч ўлчови, сюжет ва композициянинг маълум қисми сифатида, муаллиф поэтик оламидаги метафорик тафаккурнинг ўрни, ҳаётий вақтнинг бадиий вақтга айланиш тамойили борасидаги фикрлар билдирилган. Бадиий ижод қонунларига ўзига хос ёндашув асарнинг муаллиф-қаҳрамон-китобхон муносабатлари шаклидаги уч томонлама алоқасини  ҳамда замон ва макон орқали образлар психологик ҳолатнинг ёритилишида  муҳим аҳамият касб этади. Зеро, хронотоп асарнинг поэтик жиҳатларини ўзида мужассам этгани боис метафорик образларда намоён бўлган бадиятни замон ва макон орқали тизимли асосда тадқиқ этиш ҳамда назарий умумлашмалар чиқариш лирик асарлар миқёсида таҳлил қилишга ҳаракат қилинган.
    Монография адабиётшунос олимлар, тадқиқотчилар, магистр ҳамда филология йўналишида таҳсил олаётган талабаларга мўлжалланган.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.