Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Самарқанд давлат университетида янги ўқув йили бошланди...

    Самарқанд давлат университетида ўқув йилининг илк куни муносабати билан “Талабалик муборак” байрам тадбири ўтказилди...

    Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов сўзга чиқиб, бошланаётган ўқув йилида университетга қабул қилинган талабаларни самимий қутлади, уларнинг келгуси ишларига  муваффақият тилади: -Илм-маърифат – инсон ҳаётини безайдиган энг улуғ туйғу.  Сизларни бу даргоҳга билимингиз етаклаб келди. Ўйлайманки, бундан кейинги ўқиш фаолиятингизда ҳам илм билан янада юксак муваффақиятларга эришасиз. Самарқанд давлат университети сиз каби ёшларга ҳаётда муносиб ўрин топиши ва етук мутахассис бўлиши учун барча шароит ва имкониятлар яратиб беради.

    -2022  Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлдим, - дейди СамДУфилология факультети талабаси Маҳбуба Халилова. - Менда хоҳлаган университетга имтиёз асосида ўқишга кириш имконияти бор эди. Мен ўқиш учун Самарқанд давлат университетини танладим. Чунки, СамДУ нинг тобора ортиб бораётган нуфузи, талабаларга берилаётган имкониятлар менда ҳавас уйғотганди. Мана, орзуим ушалиб талаба бўлдим. Мен Самарқанд давлат университети талабаси эканлигимдан фахрланаман.

Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар