Самарқанд давлат университетига Малайзиянинг МАРА Технология университети делегацияси ташриф буюрди. Меҳмонларни СамДУ Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов қабул қилди.

    Ташрифдан асосий мақсад 2020 йил август ойида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни амалий лойиҳалар билан бойитишдир.

    Шунингдек, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, СамДУ битирувчиларини магистратура ва докторантура босқичи бўйича Малайзияга ўқишга юбориш масалалари муҳокама этилди.  СамДУ тадқиқотчиларига МАРА Технология университетининг профессор-ўқитувчиларини, шунингдек малайзияликларга самарқандлик олимларни илмий раҳбар сифатида тайинлаш ва онлайн дарслар ўтишга келишиб олинди. Scopus базасига кирувчи журналларда илмий мақолалар тайёрлаш бўйича фикрлар алмашилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати