Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

“Самарқанд сайқали рўйи замин аст, Бухоро қуввати Исломи дини хаст”

    Самарқанд давлат университети талабаларининг Бухородаги саёҳати давом этмоқда…

    Самарқанд давлат университетининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури асосидаги туризм саёҳатининг иккинчи куни ниҳоясига етди. Талабалар режа асосида “Етти пир” зиёратгоҳининг  Хожа Абдулхолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний, Хожа Муҳаммад Ориф  Ревгарий, Хожа Маҳмуд Анжирфағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий мақбараларини зиёрат қилиб, Қуръон тиловатлар қилишди.

    - Тўрт кунлик саёҳатимизнинг иккинчи куни ниҳоясига етди, - дейди СамДУ филология факультети талабаси Камрон Ахмедов. - Кеча Бухоро шаҳрининг қадимий обида ва масканлари билан танишган эдик. Бугун эса “Етти пир”ни зиёрат қилдик. Бу улуғ зотлар ҳақида мумтоз адабиётларда ўқиганман, назарий билимга эгаман. Энди амалда кўриб зиёрат қилиш насиб қилди. Зиёратимиз ва саёҳатимиз кўтаринки руҳда ўтмоқда. Қолаверса, бизнинг дам олишимиз учун шинам меҳмонхона, транспорт воситалари, овқатланишимиз учун барча харажатларни Самарқанд давлат университети ўз маблағлари ҳисобидан қоплаб бермоқда. Хавфсизлигимиз ва саломатлигимиз таъминлаш мақсадида Ички ишлар ходимлари ҳамда шифокорлар бириктирилган. Ушбу саёҳат учун СамДУ раҳбариятига миннатдорлик билдираман.

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.