Бугун Самарқанд давлат университети рус ва чет эл адабиёти кафедраси доценти Рубен Назарян ҳамда дастурий инжиниринг кафедраси доценти Искандар Тўрақуловларнинг туғилган куни.

    Доцент Рубен Назарян 1947 йилда таваллуд топган. Бугун 75  ёшни қарши олган олим ярим асрдан ортиқ вақт давомида Самарқанд давлат университетида фидойи меҳнат қилиб келмоқда.

    Доцент Искандар Тўрақулов 1954 йилда Иштихон туманида туғилган. 68 ёшни қарши олаётган олим узоқ йиллардан бери университетда фаолият юритади

    Ушбу кун муносабати билан университет жамоаси ҳар иккала туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, илмий ва меҳнат фаолиятида мувафаққиятлар, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши