Самарқанд давлат университетига Москва давлат университети профессори ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университети агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультетига Москва давлат университети профессори Михаил Мазиров ташриф буюрди. Россиялик профессор магистрларга бир ўқув йили давомида органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлигида илмий тадқиқот услублари фанидан онлайн дарс ўтган бўлиб, бугун ушбу фан бўйича якунловчи маъруза ҳамда факультет профессор-ўқитувчилари иштирокида очиқ суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатда СамДУ магистрларининг тадқиқотларини Россияда давом эттириш, шунингдек, навбатдаги ўқув йилида ўз фаолиятини бошлайдиган Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтига Москва давлат университети профессорларини жалб қилиш бўйича таклифлар алмашилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.