Бугун, 13 август куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 22-27 даража иссиқ бўлади.