Стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?

- ариза;
- қисқача биографик маълумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар (ВМҚ-304, 2-илова 3-боб 18-банд).