Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети спорт фаолияти ва санъат факультети ўқитувчиси Виктор Бабкиннинг таваллуд топган куни.
Спорт фаолияти ва санъат факультети ўқитувчиси Виктор Бабкин Самарқанд шаҳрида туғилган. 76 ёшни қарши олган олим, 54 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши