Чўлпон насрда назм, киноя, ташбиҳларни янги ва қизиқарли бирикмаларда амалга оширади.
Бу тилга эътибори, менимча, унинг романини Абдулла Қодирийникидан юқори жойга қўяди.
Тилни таржима қилишда унча қийналмагандим, балки адабий ва маданий контекстни билмаган инглиззабонга тушунтириш билан қийналдим. Менимча, ҳаттоки ҳозирги вақтда Чўлпонни ўқиган ўзбеклар «Кеча ва кундуз»ни ўқиб, адабий ўйинларини тушуна олмайдилар, чунки улар Чўлпоннинг замонига хос.
Роман жадидлар илгари ёзган жанрларга жавоб деб ўзини тақдим этади. Масалан, Мирёқуб ва Марям поездда ўзларини кашф этиш сафари инқилобдан олдинги йилларда жадидлар ёзган сафарномалар устидан пародиядир.
Пародия Чўлпон қўшган диалогизмда. Шарафиддин Хўжаев деган жадид Беҳбудий ё бошқа жадидлардек ўрта осиёликларнинг жаҳолатини қоралайди, аммо бу фикрлар билан Мирёқуб ва Марямнинг изоҳларини ўқиймиз ва Хўжаевнинг гапларига қайта қарай бошлаймиз.
Шунинг учун, таржимамда ҳам, иқтибосларда ҳам шу адабий контекстни китобхонларга тушунтираман.
Кристофер Форт; америкалик адабиёт мухлиси, мустақил тадқиқотчи.

