Халқаро хотин-қизлар куни – 8-март ҳамда баҳор байрамлари муносабати билан Самарқанд давлат университетининг Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти факультетлараро рус тили кафедраси томонидан «Талаба баҳори» номли кўрик-танлов ташкил этилди.

    Кўрик-танлов якунида ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар муносиб тақдирландилар.

    Танлов натижаларига кўра, биринчи ўринни иқтисод йўналиши талабаси Севинч Қодирова эгаллади. Иккинчи ўринга филология йўналиши талабаси Азиза Ўктамова ҳамда география йўналиши талабаси Нигина Жабборова сазовор бўлди. Учинчи ўринни эса филология йўналиши талабалари Маржона Қаҳҳорова ва Фарангиз Иброҳимова қўлга киритдилар.