Онанинг мақоми Ватан мақомига тенг…
Самарқанд давлат университетида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тантанали тадбирни Самарқанд давлат университетининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аҳмаджон Солиев табрик сўзи билан очди.
Маърузачи ва бошқа сўзга чиққанлар аёлларнинг жамиятда тутган ўрни, мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссаси, бугунги кунда ўз меҳнатлари ва ақлу заковатлари билан турли соҳаларда эришаётган ютуқларини алоҳида таъкидладилар. Олима аёлларнинг самарали фаолияти хусусида ифтихор билан сўз юритдилар. Мамлакатимизда аёлларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, берилаётган имтиёз ва енгилликлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳам алоҳида тилга олинди.
Тадбир якунида университетда меҳнат қилаётган бир қатор аёл профессор-ўқитувчилар ҳамда ишчи-ходимлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.






















Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

